Рио-2016, 11-кун беллашувлари. Ўзбекистонлик боксчи финал баҳсида рингга кўтарилади

Спорт 17 Август 2016 28147

Миллий олимпия қўмитаси Бразилияда бўлиб ўтаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг 17 августдаги чиқишлари жадвалини эълон қилди.

Бокс

Ўзбекистон боксчиларининг 17 август кунги баҳслари барчасидан ажралиб туради. Бунинг сабаби мамлакатнинг яна бир вакили олтин медал учун баҳсларга киришади. 
Зоиров Шаҳобиддин -52 килограмм вазн тоифаси, ¼ финал босқичида озарбайжонлик боксчи Мамишзода Элвин билан учрашади. Беллашув Тошкент вақти билан 23:30-24:00да бўлиб ўтади.

Ғиёсов Шаҳрам -69 килограмм вазн тоифаси, финалда қозоғистонлик спортчи Еллиусинов Данияр билан рингга кўтарилади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:30-00:40да ўтказилади.

Енгил атлетика

Ўзбекистонлик енгил атлетикачилардан Шокиржонов Бобур ва Зайцев Иван найза улоқтириш саралаш баҳсларига киришишади. Беллашувлар Тошкент вақти билан 04:30да (18 август) ва 05:55да (18 август) ўтказилади.

Бундан ташқари, яна бир ўзбекистонлик спортчи Андреев Леонид 100 метрга югуриш, баландликка сакраш, ядро улоқтириш, 400 метрга югуриш баҳсларига киришади. Беллашувлар Тошкент вақти билан 17:30, 18:35, 20:15, 01:45 (18 август) ва 05:20да (18 август) бўлиб ўтади.

Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Хўжаев Суҳроб босқон улоқтириш саралаш баҳсларида иштирок этади. Беллашувлар Тошкент вақти билан 17:40-19:05да ўтказилади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20315 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49425 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1599 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 755 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 2157 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1488 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2356 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2602 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3771 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3650 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар