Рио-2016. Бокс бўйича умумий жадвалда Ўзбекистон терма жамоаси пешқадамлик қилмоқда

Спорт 17 Август 2016 31292
Фото: @Usmon_IX

Рио-де-Жанейро олимпиадасининг бокс бўйича мусобақаларида 3та вазн тоифасида ғолиблар аниқлаб бўлинган. 

Шу вақтгача Ўзбекистон, Россия ва Бразилия вакиллари биттадан олтин медаль қўлга киритди. Ўзбекистон терма жамоаси яна битта бронза медаль ҳисобига умумий жадвалда биринчи ўринда жойлашган. Шу вақтгача медаль олган жамоалар сони жами 11та.

Ўзбекистон терма жамоасида Ҳасанбой Дўстматов олиб келган олтин медалдан ташқари, яна бир боксчи, Шаҳрам Ғиёсов финалга чиқиб, камида кумуш медаль нақд қилинган. У бугун Қозоғистон вакили Данияр Еллиусиновга қарши рингга чиқади. Яна 3 нафар ўзбекистонлик боксчи эса ярим финалдаги иштирокни таъминлаб, яна 3та медаль олиниши кафолатланган.

Қозоғистоннинг 2 нафар боксчиси финалга чиққан, яна бир қозоғистонлик боксчи ярим финал жангида иштирок этади. Шунингдек, ҳозирча 3та бронза медаль олган Куба терма жамоасининг 1 вакили финалга чиққан.

Битта олтин медаль олиб бўлган Россиянинг яна 2 вакили ярим финалда. 

Ўзбекистон, Куба, Россия, Озарбайжонда 1тадан чорак финал баҳслари олдинда турибди. 

Нақд медаллар бўйича:
1) Ўзбекистон ва Куба 6 тадан;
2) Қозоғистон 4та;
3) Россия ва Франция 3та;
4) АҚШ, Озарбайжон 2та

Ҳозирги вазиятда Куба терма жамоасида медаллар сони бўйича якунда Ўзбекистонни қувиб ўтиш имконияти мавжуд. Шунингдек, Қозоғистоннинг 3 нафар боксчиси финалда ғалабага эришса, якунда бу терма жамоа Ўзбекистондан юқорида туради.

Бу натижалар Ўзбекистон боксида натижалар кўрсатиш бўйича кескин ўсишни кўрсатмоқда. Солиштириш учун, 2008 йилги Олимпиадада (Пекин) Ўзбекистон бокс терма жамоаси ўрин олмаган, 2012 йили Лондон шаҳри мезбонлик қилган олимпиада эса битта бронза медаль эвазига 16-ўрин эгалланган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20570 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23797 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12207 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13193 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42569 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53575 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48062 Lifestyle
«Ижтимоий фикр»: Аксари ўзбекистонликлар «тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» дейишмоқда
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 566 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
17:58 467 Жамият
Кўпроқ янгиликлар