Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Муроджон Аҳмадалиев Риодаги Олимпиадада 56 кг вазн тоифаси баҳсларининг чорак финалида аргентиналик Альберто Мелиан билан ярим финал йўлланмаси учун жанг олиб борди.

Аҳмадалиев жангнинг 1-раундидаёқ рақиби устидан техник нокаут билан ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Боксчимиз ушбу ғалабаси билан камида бронза медалини таъминлади. Ҳамюртимиз ярим финалда Лондон Олимпиадасида 52 кг вазн тоифасида олтин медаль қўлга киритган кубалик Робейси Рамирез билан финал йўлланмаси учун жанг қилади.