Россиянинг Кубань дарёсида оғирлиги 100 килограмм, узунлиги 3 метр бўлган лаққа балиқ тутишди. Гувоҳларнинг айтишича, ўлжа оддий қармоқ билан ушланган. 

Лаққа балиқ қармоққа илингач, балиқчи уни тортиб олишга шошмаган. Шу билан бирга бундай баҳайбат ўлжага бир ўзининг кучи етмасди ҳам. Лаққа балиқни етти нафар эркак “уддалашига” тўғри келган.

Кураш бир соатга яқин давом этган. Охир-оқибат чарчаган лаққа балиқни қирғоққа олиб чиқишга муваффақ бўлишган.