Россиялик эксперт: Гулен омили Россия ва Марказий Осиё учун ҳам хавфли ҳисобланади

Жаҳон 17 Август 2016 16068
© AP Photo/ Selahattin Sevi

Россиядаги Шарқшунослик, халқаро алоқалар ва жамоатчилик дипломатияси маркази директори ва турколог Владимир Аватков, Гулен омилини (факторини) Россия ва Марказий Осиё учун ҳам хавфли ҳисобланишини айтди

“Ҳақикатан ҳам Гуленга тегишли бўлган ташкилотлар собиқ иттифоқ ҳудудида анча таъсирли фаолият кўрсатмоқда. Гулен омили мазкур минтақада салбий омиллардан бири бўлишда давом этмоқда. Кўпчилик экспертларнинг бу борадаги хавотирлари Туркия давлати ва турк халқидан эмас балки Гулен омили туфайли пайдо бўлаётган эди. Туркияда ҳам жуда кучли бўлган ушбу тузилма таълим, ички ишлар, ҳарбий ва хавфсизлик тизимларида мустаҳкам кучга эга ҳисобланган. Гулен омили Россия учун ҳам хавфлидир. Шунинг учун ҳам Туркияда мазкур тузилмага қарши олиб борилаётган ишларни қўллаб-қувватлаш керак”, - деди Спутникка берган интервьюсида Аватков.

Мактаб битирувчилари АҚШ манфаатларига хизмат қилмоқда

“Собиқ иттифоқ ҳудудида, жумладан, Марказий Осиё мамлакатларида фаолият кўрсатган ва Гуленга тегишли мактабларнинг битирувчилари Россияда ҳам бор. Муаммо ҳам шунда. Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик ва муносабатларни эътиборга оладиган бўлсак, ушбу омил Россия хавфсизлигига путур етказади. Чунки бу каби мактабларнинг битирувчилари билиб ёки билмаган ҳолда Гуленга тегишли эканлиги айтилаётган тузилмаларнинг манфаатларига хизмат қилмоқда. Шу билан бирга улар АҚШ манфаатларига ҳам ишлашмоқда. Ушбу мактаб битирувчиларини ўзлари яшаётган мамлакат манфаатлари асло қизиқтирмайди. Хавф ҳам айнан шу ерда”, дея давом этди россиялик эксперт Аватков. 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44785 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 62073 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34206 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19362 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 74002 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59955 Жамият
Лотереяда фирибгарлик қилган дастурчи 25 йилга қамалди
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1749 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Кўпроқ янгиликлар