The New York Times: Россия ва Эроннинг Сурия борасидаги ҳамкорлиги АҚШ учун кутилмаган ҳол

Жаҳон 17 Август 2016 9232

Россия ҳарбий самолётларининг Ҳамадон аэродромидан парвоз қилиши, иккинчи жаҳон уруши давридан бери Эрон ҳудуди орқали амалга оширилган илк хорижий жанговар амалиёт бўлди, деб ёзмоқда The New York Times.

Россия мудофаа вазирлиги, Ту-22М3 ва Су-34 бомбардимончи самолётлари айнан Эронда жойлашганини тасдиқлади. Ҳарбий самолётлар Ҳамадон аэродромидан ҳавога кўтарилиб, ИШИД манзилларига ракета зарбалари берди. Бундан аввал, Россия ҲКК Суриянинг Ҳмеймим базасидан парвозларни амалга ошириб, террорчиларни нишонга олган эди. 

Америкалик мулозимларнинг айтишича, Россия ва Эроннинг ҳарбий соҳадаги ҳамкорлиги улар учун янгилик эмас, аммо Россия самолётларининг айнан Эрон аэродромидан парвоз қилиши Оқ уй учун кутилмаган ҳолдек таассурот уйғотмоқда, дейилади мақолада. 

"Фикримча, биз улар (Россия ва Эрон)нинг нима қилмоқчи бўлаётганини тушунмоқчимиз", — деган Давлат департаменти расмий вакили Марк Тонер.
Расмий Москва Теҳрон билан келишувга эришгани боис, Суриядаги жанговар ҳаракатлар саҳнасида ўзига хос устунликни қўлга киритди ва зарбалар сонини оширди, деб қайд этган газета. 

Сиёсатчиларнинг фикрича, янги келишувлар Россиянинг Яқин шарқ минтақасидаги сиёсий таъсирини янада кенгайтиради. Тарихчилар ва ҳарбий экспертлар, ўз навбатида, шу пайтга қадар ушбу икки давлат ўртасида бундай қалин ҳарбий ҳамкорлик кузатилмаганига урғу беришмоқда.
 
"Бундай ҳолат, ҳатто подшоҳлик даврида ҳам кузатилмаган (гап Эроннинг охирги шоҳи Муҳаммад Ризо Паҳлавий тузуми ҳақида бормоқда, ўшанда собиқ Иттифоқ ва Эрон кўплаб соҳаларда ҳамкорлик қилган эди)", — дея ҳикоя қилган Американинг собиқ дипломати, ҳозирда АҚШ ҳарбий-денгиз академияси профессори Жон Лимберт. 

Аммо, барчаси тактик устунликда ҳам эмас, албатта. Эрон авиабазасида Россия самолётларининг пайдо бўлиши Россиянинг бошқа бир кенг қамровли режасининг бир қисми ҳам бўлиши мумкин. Хусусан, Кремль маъмурияти Сурия бўйича янги коалиция барпо этиб, унинг асосини ташкил эта олади. NYT нашрининг таъкидлашича, эътиборли жиҳати шундаки, бу хабар расмий Москва ва Анқара муносабатларининг яхшилангани ва ИШИДга қарши кураш борасида Россия-Америка мулоқоти давом этаётгани тўғрисидаги янгиликлардан сўнг, очиқ осмонда чақмоқ чақнагандек бўлди. 

"Ўйлашимча, Россия Москва ва Теҳрон ҳамкорлигидан кенгроқ бўлган коалицияни ташкил этишга уринмоқда. Ва бу, унинг Ғарб билан музокараларида далда бўлиши шубҳасиз", — дейди Россия халқаро масалалар бўйича кенгаши бош директори Андрей Кортунов.

Россия-Эрон ҳамкорлигининг янги босқичга чиқиши, Вашингтон Сурия осмонида парвозларни тақиқламаслик билан катта стартегик хатога йўл қўймадимикан?, деган саволни кун тартибига чиқаради. Бундай ҳудудларнинг йўқлиги, Москвага Сурия кампаниясига қўшилиш ҳамда алалоқибат Вашингтон учун ҳаракатланишни чеклашига имкон берди, деб хулоса қилади мақола муаллифи.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20570 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23797 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12207 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13193 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42569 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53575 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48062 Lifestyle
«Ижтимоий фикр»: Аксари ўзбекистонликлар «тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» дейишмоқда
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 566 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
17:58 467 Жамият
Кўпроқ янгиликлар