Тошкентдаги Инҳа университетига Бангладешнинг Ўзбекистондаги элчиси ташриф буюрди

Жамият 17 Август 2016 2706

Бангладеш Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Мосуд Маннан 2016 йилнинг 12 август куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ташриф буюрди.

Бангладешнинг Тошкентдаги дипломатик миссияси раҳбарининг Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ташрифи олий ўқув юрти билан танишиш ва икки мамлакатларнинг университетлари орасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалаларини муҳокама этиш мақсадида ташкил этилди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Шерзод Шерматов меҳмонни қутлади ва Ўзбекистондаги хорижий университетлар филиаллари ўртасидаги энг ёш ўқув юрти фаолияти ҳақида сўзлаб берди. Шу билан бирга, у университетнинг инфратузилмаси ва ўқув жараёнларини янада яхшилаш бўйича режалари ҳақида ҳам маълумот берди.

Томонлар Ўзбекистон ва Бангладеш университетлари ўртасида ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилдилар. Жумладан, улар талабалар ва ўқитувчилар алмашинуви, ҳамда малакали мутахассисларни тайёрлаш масалаларини кўриб чиқдилар.

Учрашув сўнггида элчи Мосуд Маннан университет ташрифлар китобига ўзининг самимий тилак ва истакларини ёзиб қолдирди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36305 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76200 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11692 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142470 Жамият
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
10:46 158 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 134 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 2127 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 1504 Lifestyle
Швециялик яҳудий Фаластинга пиёда жўнади
10:19 686 Жамият
Чимёнда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди
10:12 1454 Жамият
Кўпроқ янгиликлар