2030 йилгача Ўзбекистон электротехника саноатида 1 миллиард долларга яқин сармоя ўзлаштирилади

Ўзбекистон 18 Август 2016 3426

Миллий матбуот марказида “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси томонидан мустақиллик йилларида амалга оширилган ишлар, эришилган натижаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

2005 йилда тармоқда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 80 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 1 триллион 300 миллиард сўмга етган. Сўнгги йилларда энергетика, нефть-газ ва тоғ-кон саноатларига, ижтимоий соҳа объектларига 1 триллион 5 миллиард сўмдан зиёд маҳсулот етказиб берилган.

Компания тизимида кабель, электротехника, маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатувчи қирқдан ортиқ корхона фаолият кўрсатаётган бўлса, уларнинг ўттизга яқини экспорт фаолиятига жалб этилган. Кейинги йилларда янги маиший электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи 20 га яқин корхона ташкил этилди.

2016 йилнинг биринчи ярмида компания тизимида саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 630,7 миллиард сўмни ташкил этди. Корхоналар томонидан 218,5 миллиард сўмлик халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқарилди. Электр чангютгич ва кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш  сезиларли даражада ўсди. Жами ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг қарийб 22 фоизи экспортга йўналтирилди.

2016-2019 йилларда “Ўзэлтехсаноат” компанияси томонидан ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш ва қишлоққа саноатни олиб киришни жадаллаштиришга қаратилган 95 лойиҳани амалга ошириш белгиланган. Натижада беш мингга яқин янги иш ўрни яратилади.

2030 йилгача соҳада 1 миллиард долларга яқин сармоя ўзлаштирилиб, 22 турдаги янги маҳсулот ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29355 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42165 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158263 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44894 Lifestyle
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 0 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 12 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 480 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 23 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 299 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 189 Жамият
Кўпроқ янгиликлар