АҚШ технологик компаниялари 2016-йилда қанча ходимини ишдан бўшатади

Жаҳон 18 Август 2016 4382

Challenger, Gray & Christmas консалтинг компанияси АҚШдаги технологик компанияларнинг 2016-йилда неча нафар ходимини ишдан бўшатиши мумкинлиги ҳақида прогнозларини эълон қилди, деб хабар қилмоқда Reuters.

Йил бошида, мазкур фирма 330 минг ходим ишдан бўшатилишини тахмин қилганди. Бироқ,  Challenger, Gray & Christmas ўз прогнозини қайта кўриб чиқиб, бу рақамни 370 минг нафаргача кўтарди. Бу хабарлар, Cisco компанияси бирданига 5,5 минг ходимини ишдан бўшатишга қарор қилганидан кейин пайдо бўлди. Аммо, бошқа таҳлилчилар консалтинг фирмасининг тахминларини ўта пессимистик ёндашилган, дея баҳолашган.

«Юқори технологиялар саноати жиддий қайта шаклланишни бошдан кечирмоқда. Ва олдинда яна кўплаб ташвишли ҳолатни кузатамиз», — деган Global Equities Research таҳлилчиси Трип Чодри.

Умуман, мутахассислар саноатда сезиларли ўзгаришлар бўлаётгани борасида якдиллар. Бу биринчи навбатда янги хизматлар билан изоҳланади. Ҳозирги пайтда, масофали сақлаш технологиялари ва мобиль иловалар тобора ривожланмоқда. Шу сабаб, турли девайслар ва “бир уюм темир” ишлаб чиқарувчи компаниялар бу каби зарбаларга дош беролмаслиги мумкин. 

Кўпроқ янгиликлар