АҚШлик оила ўғлининг ИШИД билан алоқадорликда ноҳақ айблангани учун 50 млн доллар товон пули сўрамоқда

Жаҳон 18 Август 2016 8138

АҚШнинг Нью-Йорк штатида покистонлик оила ўзининг 12 ёшли фарзанди Нашван Уппал мактаби раҳбарияти томонидан ИШИД террорчилик гуруҳи билан алоқадорликда айблангани учун мактабни судга берди. 

Мактаб раҳбарияти, бундан ташқари, ўқувчисини гўёки ИШИДга содиқликка қасамёд келтиргани ҳақидаги иқрорни имзолашга мажбур қилган. 

Таъкидланишича, Нашван Уппал онги борасида муаммоларга эга ва унга нима дейилаётганини охиригача англамайди. У бу нуқсони сабабли тенгдошлари томонидан кўплаб ҳақоратларга учраган. Бир неча ой аввал шундай таҳқирлашлардан бирида Уппал мактаб атрофидаги панжарани портлатмоқчи эканлиги ҳақидаги саволга тасдиқ жавобини берган.       

Шундан кейин мактаб раҳбарияти болани ёнига чақиртириб, у ИШИД аъзоси эканлиги ҳақидаги иқрорни имзолашга мажбур қилган, сўнгра эса полиция чақиртирган. Ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари боланинг уйида тинтув ўтказиб, ҳеч қандай шубҳали нарса аниқлашмаган.

Шу сабабли Уппал оиласи 50 млн долларлик маънавий зарар талаби билан судга даъво аризаси берган.

 

Кўпроқ янгиликлар