Дастлаб ҳаво кемаси АҚШ ҚК учун ясалган эди. Аммо лойиҳа молиявий етишмовчилик сабаб тўхтатиб қўйилган эди.
Британиялик лойиҳачилар уни қайта тиклашди, фақат бошқа мақсадда. Энди ундан тижорий ишларда, масалан, юк ташишда фойдаланишмоқчи.
Маълум қилинишича, Airlander 10 нинг узунлиги 92 метр бўлиб, 4,9 километр баландликка кўтарила олади ва соатига 148 километр тезлик билан ҳаракатланади.

















