Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 18 август кунги терактларни ўтган ойдаги давлат тўнтаришига уриниш билан боғлади. Бу ҳақда Reuters хабар тарқатди.

"Бу терактлар 15 июль учун қасосдир", деган у.

Эрдўған бу ҳақда ислом дунёси нодавлат ташкилоти иттифоқи йиғилиши вақтида айтиб ўтган.

Охирги маълумотларга кўра, бугун Туркия шарқидаги Элязиг шаҳрида рўй берган портлашлар оқибатида 217 киши жароҳатланган ва 3 киши ҳалок бўлган.