Бугун, 18 август куни Рио Олимпиадасининг эркин кураш мусобақаларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Айнан бугун 57 ва 74 кг вазн тоифаларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилувчи Аббос Раҳмонов ва Бекзод Абдураҳмонов ўз рақибларини билиб олишади.

57 кг вазнда Аббос Раҳмонов гиламга чиқади. Республика олимпия захиралари коллежи ўқувчиси бўлган Аббос Раҳмонов илк бор тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этади.

74 кг вазн тоифасида эса медаллар учун асосий даъвогарлардан бири бўлган Бекзод Абдураҳмонов ўз имкониятини синовдан ўтказади.