Калифорнияда ёнғин сабаб 35 мингдан зиёд уй эгасиз қолди

Жаҳон 18 Август 2016 3685
Фото: AP

АҚШнинг Калифорния штатидаги ёнғин сабаб 35 мингдан зиёд уй эгасиз қолди. Бу ҳақда USA Today нашри ёзмоқда.

Кўплар эвакуация вақтида уй жониворларини олишга улгурмаган. Нашрнинг маълум қилишича, 300 жониворни эвакуация қилишга муваффақ бўлинган, улар орасида эчкилар, отлар, ламалар, товуқлар ва тошбақалар бор.

Ёнғин бир ҳафтадан бери давом этмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, у 100 квадрат километрни қамраб олган. Шу пайтга қадар ёнғин содир бўлган ҳудуднинг 4 фоизигина ўчирилган. Ўт ўчириш ишларига 1,3 минг киши жалб этилган.

Кўпроқ янгиликлар