Шахсий компьютерларни ишлаб чиқариш бўйича энг йирик компаниялардан бири бўлган Lenovo молиявий йилининг июнь ойида тугаган биринчи чораги хусусида ҳисоботини эълон қилди, дея хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Жорий йилнинг апрель-июнь ойларида компаниянинг соф даромади 173 млн долларни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 64 фоиз кўп демакдир. Бундан аввал, таҳлилчилар Lenovo компаниясининг чораклик даромади 130 млн долларни ташкил этиши мумкинлигини айтишган эди. 

Бироқ, биринчи чоракдаги нақд пул тушуми 6 фоизга пасайиб, 10,05 млрд доллардан иборат бўлган. Таҳлилчилар бу борадаги рақам 9,63 млрд доллардан ошишини тахмин қилишганди.