Россия спорт кураши федерацияси президенти Михаил Мамиашвили россиялик курашчи қизларнинг Олимпиада ўйинлари кумуш медалларига сазовор бўлиши борасида фикр билдирган вақтида айтган сўзларини нотўғри тушунишганини маълум қилди. 

Унинг айтишича, "Янгиликлар миллий хизмати"га берган интервьюсида билдирган изоҳларини нотўғри талқин қилишган. 

"Мен ундай демадим. Кумуш ва олтин медал ўртасидаги вақт арзимаслиги, жуда кичик лаҳза эканини айтдим", — деган Мамиашвили. 

Бундан аввал, Россия спорт кураши федерацияси президенти Михаил Мамиашвили Рио-2016нинг эркин кураш мусобақаларининг финал баҳсида имкониятнганди. «360» телеканали унинг интервьюсини эфирга узатган.

«10 сония — олтин медаль баҳоси. Табриклашни хоҳламайман, табрикламайман ҳам. Улар ғолиб бўлишлари шарт эди. Улар, 10 сония ҳаракат қилмаслик ўрнига ўлганлари яхши эди. Мен шундай яшаганман, яшаяпман, яшайман. Улар ҳам истаганича яшасин. Аммо, уларга кечирим йўқ», — деган Мамиашвили кескин руҳда.

Унинг фикрича, иккала спортчи қизлар иродасизликни намойиш этишган — «мамлакат шаъни ва байроғи учун бундай курашмасликлари керак эди». «10 сония ичида олтин медаллардан маҳрум бўлиш — улар ҳеч нарсага арзимайди», — деб таъкидлаганди Мамиашвили.

Воробьева 69 кггача вазн тоифасида япониялик Сара Дошога имкониятни бой берган бўлса, Коблова 58 кггача вазн тоифасида яна бир япониялик Каори Ичога мағлуб бўлди.