Milliy TV телеканали YouTube видеохостингида тўғридан-тўғри трансляцияни бошлади. Эндиликда телеканални дунёнинг исталган нуқтасидан томоша қилиш мумкин. 

Бунинг учун YouTube’даги излаш сатрига Milliy TV деб ёзиш ва каналнинг тўғридан-тўғри эфирига уланиш керак. 
Milliy TV’нинг YouTube’даги расмий каналида  барча кўрсатувларни реал вақт режимида томоша қилиш мумкин. 
Milliy TV’га телевизор орқали уланиш учун автоқидирув тизимини ёқиш ва сигнални созлаш зарур. Агар сиз кабель телевидениесига уланган бўлсангиз, автоқидирувдан фойдаланинг ёки телеканал эфирини созлаш учун операторга мурожаат қилинг. Юқорида айтилганидек, телеканални YouTube’да кўриш учун қидирув сатрига Milliy TV деб ёзинг ва завқланинг!