Афинада 1896 йили ўтказилган биринчи замонавий олимпиада ўйинларида биринчи ўринни эгаллаган атлетлар лавр барги ва кумуш медаллар билан тақдирланганлар. Қизиғи, иккинчи ўрин эгаларига бронза медаллари топширилган бўлиб, учинчи ўрин соҳибларига ҳеч қандай соврин берилмаган.

Париж олимпиадаси

1900 йили Парижда ўтказилган Олимпиа ўйинларида биринчи ўринни қўлга киритган спортчилар олтин медал ўрнига суратлар билан тақдирланган эди. Ўша пайтлар бундай соврин жуда қимматбаҳо саналган.

Уч ўринга учта медал

Сент-Луис шаҳри Олипиада тарихида илк бор биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларга мувофиқ ҳолда олтин, кумуш ва бронза медаллари тақдим этилган   мусобақадир. Бу воқеа 1904 йили бўлган эди.

Олимпиада машъаласи

Ҳар икки йилда Олимпия шаҳрида анъанавий грек либосига бурканган аёллар Олимпия ўйинлари машъаласини ёқадилар. Машъала махсус оптик қурилмалар ёрдамида қуёш нурлари ёрдамида ёқилади. Шундан сўнг Олимпиада рамзи бўлган олов Грециядан мезбон давлат томон узоқ йўлга чиқади.

Олимпиада байроғидаги ҳалқалар 

Байроқдаги беш ҳалқа беш қитъа: Африка, Осиё, Австралия, Европа ва Американинг  белгисидир. Улар бир-бирига дўстона боғланиб кетган. 

Аёллар иштироки

Илк бор ўтган Олимпиа ўйинларига нозик ҳилқат вакилалари қўйилмаган. Бироқ, тез орада яъни 1900 йили Парижда ўтган Олимпиадада ҳар бир жамоада аёллар пайдо бўлди. Айтиш жоизки, ўша пайтларда трибуналарда ҳозиргидагидек томошабинлар кам бўлиб, асосан спортчиларнинг ўзи кузатувчи бўлганлар. 

Олимпиа олтин медали таркиби

Тоза олтиндан қуйилган олимпиада медаллари спортчиларга сўнги бор 1912 йили Стокгольмда берилганди. Шундан сўнгҳозиргача  юзасига тилла суви юритилган медаллар топширилади.

Олимпиада ва телевидение 

Томошабинлар телевидение орқали илк олимпиадани Берлин 1936 мусобақаларида кўрганлар.

Ҳитой термаси 1984 йилгача бирорта ҳам медалга эгалик қилмаган бўлиб, Пекиндаги ўйинларда юзта медалга эгалик чиққан. Шулардан 51 таси олтин медал эканлиги эътирофга лойиқ. 

Қишги олимпиада ўйинларига 1924 йили асос солинган. 1994 йилгача Ёзги ва Қишги олимпиада баҳслари бир йилда ўтказилган.

Элмурод ЭРМАТОВ