Олти метрли Maybach купеси ташқи кўринишининг махфийлиги қолмади

Технология 18 Август 2016 12761

Интернет тармоғида Vision Mercedes-Maybach 6 концепт карининг илк суратлари пайдо бўлди. Ушбу олти метрлик, «чайка қаноти» эшикларига эга бўлган купе машина расман 18-август куни АҚШнинг Пэббл-Бичида бўлиб ўтадиган Жозибадорлик фестивалида тақдим этилади. Машинанинг суратларини Carscoops.com нашри эълон қилган.

Ҳозирча, унинг бошқа хусусиятлари ва техник жиҳатларига оид тафсилотлар мавжуд эмас. Суратлардан бирида, тўлиқ диодли ёруғлик техникасини, эшик панелларига ўрнатилган сенсорли бошқарув элементлари ҳамда барча зарурий ахборотни олди ойна ва салоннинг йўловчи томонига чиқарувчи проекцион дисплейни кўриш мумкин. 

Maybach купесининг прототипи 12-август куни эълон қилинган эди. Унинг илк тизери 15-августда пайдо бўлган, 17-август куни компания видеолавҳасини эълон қилганди. Унда, ёруғлик диодларидан кўплаб фойдаланилгани ва эшикларининг тепага очилиши ойдинлашганди.

 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6768 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56875 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37861 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38835 Lifestyle
Диққат, огоҳ бўлинг! «Мен Мажбурий ижро бюросиданман»
11:10 364 Жамият
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
11:09 149 Жамият
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 1120 Спорт
Кўпроқ янгиликлар