Рио Олимпиадасининг 12-кунги баҳсига киришадиган Ўзбекистон вакиллари

Спорт 18 Август 2016 26876

Миллий олимпия қўмитаси Бразилияда бўлиб ўтаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг 18 августдаги чиқишлари жадвалини эълон қилди.

Бокс

Ўзбекистон боксчилари 18 август кунги беллашувларда ярим финал баҳсларини олиб боришади. 

Муроджон Аҳмадалиев -56 килограмм вазн тоифаси, ярим финал босқичида кубалик боксчи Рамирез Робейси билан учрашади. Беллашув Тошкент вақти билан 22:45-23:15да бўлиб ўтади.

Бектемир Мелиқўзиев -75 килограмм вазн тоифаси, ярим финалда мексикалик спортчи Родиригез Мисаел билан рингга кўтарилади. Баҳс Тошкент вақти билан 23:15-23:45да ўтказилади.

Енгил атлетика

Ўзбекистонлик енгил атлетикачилардан Надия Дусанова ва Светлана Радзивил Баландликка сакраш саралаш баҳсларини А ва В гуруҳларида ўтказишади. Беллашувлар Тошкент вақти билан 16:00 ва 05:00да (19 август) бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, яна бир ўзбекистонлик спортчи Леонид Андреев тўсиқлар оша 110 метрга югуриш, диск улоқтириш, лангар чўп билан сакраш, найза улоқтириш, 1500 метрга югуриш финал баҳсларига киришади. Беллашувлар Тошкент вақти билан 17:30, 18:25-19:40, 21:25, 02:35-03:45 (19 август) ва 05:45да (19 август) бўлиб ўтади.

Кўпроқ янгиликлар