Германия олимпиячилари Рио-2016 олимпиадасининг футбол бўйича мусобақалари ярим финалида Нигерия олимпия терма жамоасига қарши ўйин ўтказди.

Учрашув Европа вакилларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйин бошида Лукас Клостерман ҳисобни очган бўлса, 89-дақиқада Нильс Петерсен иккинчи голни урди.

Финалда Бразилия ва Германия терма жамоалари беллашади.

Нигерия — Германия — 0:2
Голлар: Клостерман, 9 (0:1); Петерсен, 89 (0:2).
Огоҳлантиришлар: Удо, 19 — Гнабри, 4; Бендер, 77; Гинтер, 80.