Россиядаги муҳожирлар 2016-йилнинг ўтган даври мобайнида патент учун қанча сарфлагани маълум қилинди

Жаҳон 18 Август 2016 8200

Хорижлик муҳожирлар РФда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент олиш мақсадида Россия субьектлари бюджетига йил бошидан бери 21 миллиард рублга яқин маблағ ўтказишган. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан қарийб икки баробар кўп демакдир, деб маълум қилган Россия ИИВ муҳожирлик масалалари бўйича Бош бошқарма раҳбари Ольга Кириллова.

Унинг сўзларига кўра, бундай кўрсаткичга меҳнат муҳожирларини квоталаш тизимини патентлаш хизматига алмаштириш туфайли эришилган. 

"Муҳожирликни маъмурий бошқариш усулидан иқтисодий назорат қилиш усулига ўтиш ўзини тўлиқ оқлади. Шу билан бирга, Россияда қонуний ишламоқчи бўлган хорижий фуқароларнинг ишга жойлашиши анча осон бўлди", — дея ҳикоя қилган  Кириллова вазирликнинг "Щит и меч" газетасига берган интервьюсида.

"Ҳудудий органлар 46 миллиондан ортиқ турли хил мурожаатни кўриб чиқишган. Улар орасида энг оммабоплари россияликларни ва хорижий давлатлардан келган муҳожирларни рўйхатга олиш бўлди. Бундан ташқари, 3 млндан ортиқ ички паспортлар тайёрланган, шундан 400 мингга яқини Москва ва Москва вилоятига тўғри келади", — деган Кириллова.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72116 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37430 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21696 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81691 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62041 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2045 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1382 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1155 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 489 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 853 Маданият
Кўпроқ янгиликлар