Туркияда навбатдаги портлаш содир этилди. Мамлакат шарқидаги Битлис вилояти ҳудудида содир этилган портлаш оқибатида 3 ҳарбий ҳалок бўлиб, камида 6 киши жароҳатланган.

Dogan агентлиги хабарига кўра, Хизан шаҳри яқинида ҳаракатланаётган ҳарбийлар колоннаси ҳужумга йўлиққан.

Эслатиб ўтамиз, 17 август куни кечқурун Ван вилоятида, 18 август куни тонгида Элязиг вилоятида йирик портлашлар содир этилди. Ванда 3 киши ҳалок бўлиб, 71 киши жароҳатланган, Эзялигдаги теракт қурбонлари сони 6 нафар, шунингдек, жароҳатланган кишилар сони 170 нафарга етган.

Бу портлашлар учун Курдистон ишчилар партияси айбланмоқда. Аммо ҳозирча ташкилот портлашлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.