Микроблоглар сервиси бўлмиш Twitter февраль ойидан бошлаб терроризмни қўллаб-қувватловчи ёки уни тарғиб этувчи 235 минг аккаунтни музлатиб қўйди.

"(Шу давр мобайнида) дунё терактларнинг қўрқинчли ва жирканч тўлқинига дуч келди. Биз бу масаланинг якуний қарорига келдик ва платформамизда зўравонликни тарғиб этиш ҳамда терроризм масаласида аввалги сиёсатимизда қолишга аҳд қилдик", — дейилади компания маълумотида.
Илк бор Twitter шунга ўхшаш статистик маълумотни 2015 йилнинг июнида эълон қилган эди. Шу даврда терроризмда алоқаси бўлган ва музлатилган ёки ўчириб ташланган аккаунтларнинг умумий сони 360 мингтани ташкил этган эди.