Американинг такси буюртмаси хизмати билан шуғулланувчи Uber компанияси Швециянинг Volvo автоконцерни билан ўз-ўзини бошқарадиган автомобиль лойиҳасини ишлаб чиқариш учун 300 млн долларлик шартнома имзолади. Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.

Портал маълумотларига кўра, лойиҳага жалб этиладиган маблағ икки компания ўртасида тенг бўлинади. Шундан сўнг ҳайдовчисиз автомобиль қуриш ишига киришилади.
Автомобиль Volvo XC90 йўлтанламаси базасида ишлаб чиқилади.