Ғарбдаги нашрлар видеоблогер Луис Коулни КХДРда олинган роликлар воситасида шимоллик корейсларнинг турмуш тарзини тарғиб қилишда айбланган. Видео YouTube порталидаги каналда FunForLouis номи билан намойиш этилган.

Роликларда 33 ёшли блогер бу мамлакат бўйлаб саёҳати ҳақида ҳикоя қилади ва бу мамлакат ҳақидаги ёмон фикрларни йўққа чиқаришга уринади. У маҳаллий ошхоналарга ташриф буюаради ва маҳаллий кишилар билан мулоқот қилади. У қувноқ кайфиятда бўлишига қарамасдан баъзи муаммоларга ҳам йўлиқади, бир сафар меҳмонхоналардан бирида сув йўқлиги учун у чой ича олмайди.

Ғарб нашрлари, хусусан VanityFair, The Washington Times ва Forbes каби нашрларда видеоблогернинг ҳаракатлари танқид остига олинган ва Коул сайёҳлар учун янги сайёҳлик йўналиши очишга уринишда, КХДР маданиятини тарғиб этишда айбланган.

Луис Коул — таниқли видеоблогер бўлиб, унинг YouTube-каналида 1,8 миллион ўқувчи бор. Шунингдек, унинг твиттерда 815 мингдан ортиқ фолловери бор.