Америкалик сузувчи Олимпиадада ўғрилик ҳақида ёлғон кўрсатма бергани учун узр сўради

Спорт 19 Август 2016 5462
Фото: © AFP

Америкалик сузувчи Райан Лохте Риодаги Олимпиадада ўғрилик ҳақида ёлғон кўрсатма бергани учун узр сўради.

"Мен ўз ватанимни Олимпиадада тақдим қилаётганимдан фахрланаман, мен йўл қўйган вазият эса бошқа такрорланмаслиги керак. Бўлган воқеа учун жавобгарликни ўз бўйнимга оламан. Мен бу ҳодисадан бир нечта фойдали сабоқ чиқардим", деб ёзди Лохте инстаграмдаги саҳифасида.

АҚШ Олимпия терма жамоасининг 4 нафар сузувчиси ресторанда фейсконтролдан ўтаётганда ва кейинроқ Олимпия қишлоғига қайтганларида видеокузатув камералари томонидан қайд қилинганлар. Спортчилар ўша куни уларга қуролли босқинчилик уюштирилиб, телефон ва пуллари ўғриланганини маълум қилишган. Бироқ камералардан ёзиб олинган ёзувларда спортчилар бинога кираётганларида чўнтакларидан гўёки ўғриланган деб айтган буюмларни олаётганларини кўриш мумкин бўлган. Ушбу ҳолат юзасидан Бразилия полицияси икки сузувчи – Райан Лохте ва Жеймс Фейгенга жиноят ҳақида ёлғон кўрсатма бериш бўйича айблов қўйган.

 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95144 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46374 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51590 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9289 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20099 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 418 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 514 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 424 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар