Бангладеш шарқидаги қишлоқлардан бирида ҳинд сериали юзасидан вужудга келган тортишув жиддийлашиб, оммавий тўполонга айланган. Бунинг оқибатида 100 киши жароҳатланган, деб хабар қилмоқда Франс Пресс агентлиги полиция идорасига таянган ҳолда. 

Маълум бўлишича, Ҳабиганж туманининг бир гуруҳ фуқаролари Дҳол қишлоғидаги ресторанда бенгал тилидаги, инсониятни ёвузликдан қутқарувчи жангчи-малика ҳаётидан ҳикоя қилувчи "Киранмалу" (Kiranmala) – телесериалини томоша қилиш учун тўпланишган. 

Томоша чоғида пайдо бўлган тортишув, аввалига даҳанаки жангга кучайиб, сўнгра ур-йиқитга айланган. Аламзада сериал мухлислари ресторанни вайрон қилишгач, бир-бирларини таёқлар билан уриб, пичоқлаган. Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари ўзидан кетган киномухлисларни тинчлантириш учун резина ўқлар ва ёш оқизувчи газдан фойдаланган. 

"Гап шундаки, икки эркак сериалдаги эпизодлардан бири бўйича тортишиб қолгани масалани гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳал этишга айланиб кетган", — деган полиция вакили. 

Жароҳат олган юз кишидан 15 нафарини шифохонага ётқизишга тўғри келган.