БМТ Гаитида 2010 йилда вабо эмидемиясининг пайдо бўлишига алоқаси борлигини тан олди. Эпидемия оқибатида 9 минг киши вафот этган. Бу ҳақда БМТ бош котибининг расмий вакили Фархон Ҳақ баёнотида маълум қилинди.
    
БМТда вабо "агар БМТнинг хатти-ҳаракатлари бўлмаганда" бошланмаган бўлиши ҳақидаги хулосага келишди. Шунинг учун Ҳақ БМТ одамларнинг азият чекишини камайтириш учун "кўпроқ ишни амалга оширмоқчи" эканлигини маълум қилди. 

"БМТ Гаити ҳукумати билан ҳамкорликда 2010 йилда вабо бошлангандан кейин уни бартараф этишга кўплаб саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда, бироқ ташкилот охирги йил касалликнинг бошланишидаги дастлабки роли билан боғлиқ ҳолда кўпроқ ишларни амалга ошириши кераклигига ишонч ҳосил қилди", деб айтди Ҳақ.

2010 йил октябридан Гаитида вабодан 9 минг киши ҳалок бўлган, у билан касалланганлар сони 700 минг кишидан ошиб кетган. Жорий йилнинг дастлабки 2 ойидаёқ 96 та вабо билан касалланиш ҳолати қайд этилган.

Маҳаллий аҳоли ва эпидемиологлар фикрича, вабонинг тарқалишига БМТнинг непаллик тинчликпарвар қўшинлари лагеридаги оқова сувларнинг Артибонит дарёсига ташлангани сабаб бўлган.

БМТ бунгача касаллик манбасини аниқ ўрнатишнинг имкони йўқлигини таъкидлаб, эпидемиянинг авж олишида жавобгарликни ўз зиммасига олишдан бош тортиб келган.