Hyundai компаниясининг Genesis бўлинмасининг G80 ва G90 седанлари автомобиль эгасининг уйидан бериладиган овозли буйруқларни қабул қилиш ва бажаришга ўргатилди. Бунга кореялик автомобилсозлар ва Amazon итернет-компанияси ҳамкорлиги эвазига эришилди.

Янги тизим Amazon Alexa товушли бошқарув тизими ва Amazon Echo микрофонлари ёрдамида ишлайди. Тизим "уйғотувчи" сўзлардан бири ёрдамида фаоллаштирилади. Шундан кейин автомобиль эгасига персонал идентификация рақамини айтиш ва шундан кейин автомобилга буйруқлар бериш талаб қилинади. 

Ишни бошлаш учун "Alexa, open Genesis" ("Alexa, Genesis’ни оч") деган иборани айтиш ва шундан кейин автомобилга буйруқлар бериш мумкин. Мисол учун, машинага двигателни ёқиш, кўчадаги об-ҳаво ҳароратига кўра моторни ёқиш таймёрини ўрнатиш, моторни ўчириш, марказий қулфни блоклаш ҳамда кондиционер ёки ёруғлик техникасини ёқиш каби буйруқларни бериш мумкин.