Ҳиндистоннинг GoAir авиакомпанияси Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида авиарейсларни амалга ошириш учун ҳукуматдан рухсатнома олди. Бу ҳақда Ҳиндистондаги нашрлар маълумотларига асосланиб Uzdaily нашри хабар берди.

GoAir авиакомпаниясининг ижрочи директори Волфганг Прок-Шауернинг қайд этишича, компания 2017 йилнинг мартидан янги йўналишда учишларни йўлга қўяди.

Шу тариқа, GoAir авиакомпанияси Ҳиндистондаги МДҲ мамлакатларига рейсларни йўлга қўйган илк хусусий компанияга айланади.