Финляндия пойтахти Хельсинкида озиқ-овқат чиқиндиларидан таомлар тайёрланадиган ресторан очилди, деб ёзмоқда Yle.

From Waste to Taste лойиҳаси ташкилотчилари бундай ёндашув иқлим исиши ва чиқиндилар муаммосига қарши курашда ёрдам беришини айтдилар.

Таъкидланишича, собиқ шифохона мажмуаси Lapinlahti ҳудудида жойлашган Loop деб номланган бу ресторан шаҳар маркази яқинида жойлашган.

Лойиҳа бошлиғи Йоханн Кохваккнинг айтишича, ресторан бир неча дўконлар тармоғи ва улгуржи савдо дўконлари билан ресторанга чиқиндига чиқарилиб ташланган озиқ-овқат маҳсулотларининг етказиб берилиши бўйича шартнома имзолаган.

Ҳар йили фин дўконларида одам бошига 12-14 кг озиқ-овқат маҳсулотлари ташлаб юборилади.