АҚШ Давлат котиби Жон Керри Кения, Нигерия ва Саудия Арабистонига ташриф уюштиради. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар берган.

АҚШ Давлат департаменти вакили Жон Кирбининг маълумотига кўра, турне 22-25 август кунлари давомида бўлиб ўтади.

Қайд этилишича, Керри Саудия Арабистонида Яман ва Суриядаги вазиятни муҳокама этади. Кения ва Нигерияда эса Жанубий Судан ҳамда терроризмга қарши кураш масаласи муҳокама мавзуси бўлади.

Бундан олдинроқ Жон Керри 21 август куни Туркияда бўлиши ҳақида хабар берилганди.