Мадуро Венесуэлада давлат тўнтаришига уриниш бўлса қандай йўл тутишини маълум қилди

Жаҳон 19 Август 2016 5432

Венесуэла президенти Николас Мадуронинг баёнот беришича, мамлакатнинг давлат ҳокимиятини ағдариш мақсадида тўнтариш амалга оширилгудек бўлса, у туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғандан ҳам кўра жиддийроқ чоралар кўришга тайёр, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

«Агар мухолифат давлат тўнтаришига уринса, Туркияда амалга оширилган чоралар биз қўллайдиганларнинг олдида “ҳолва” бўлиб қолади», — деб аниқлик киритган Мадуро.

Сиёсатчининг фикрича, Венесуэла ҳалқи бундай вақтда давлат тўнтаришига қарши туриш ва мамлакатда тинчликни сақлаб қолиш учун бирлашади. 

«Менинг огоҳлантиришим шундай: агар мамлакатда ўнг кучлар томонидан тўнтаришга уриниш содир бўлса, мен қонунларни шундай қўллайманки, бундан аввал, бунақасини учратишмаган бўлишади», — деган президент.

Мадуронинг қайд этилишича, у сиёсат юритишда АҚШ ва Америка давлатлари ташкилоти фикри билан ҳисоблашиш ниятида эмас. 

Аввалроқ, Бразилия ташқи ишлар вазири Хосе Серра Венесуэлада ҳозирги давлат раҳбари Николас Мадуронинг истеъфоси учун референдум ўтказиш таклифини билдирган эди.

Кўпроқ янгиликлар