Россия президенти Владимир Путин Украинанинг Қримда қўпорувчиликни ташкил этганига ўз фикрини билдириб, расмий Киев шу йўл билан вазиятни кескинлаштиришни хоҳлаган, деган фикрни илгари сурди. Бу ҳақда, РИА «Новости» агентлиги ёзмоқда.

Путин бу ҳақда Россия хавфсизлик кенгаши мажлисида сўз юритган. 

«Биз бу ерда Украина армиясининг қўпорувчи бўлинмасининг ҳудудимизга киришга уриниши сабаб тўпланиб турибмиз. Ҳар ҳолда, Киевдаги ҳамкорларимиз вазиятни кескинлаштиришни хоҳлашган, буни нима учун қилишгани ҳам аниқ», — деган Путин.