Россиялик курашчи Аниуар Гедуев Рио олимпиадасида Эркин кураш бўйича мусобақалар финалига чиқди.

74 кг вазн тоифасидаги ушбу спортчи саралаш босқичида Ўзбекистон вакили Беҳзод Абдураҳмоновни енгганди. У финалгача етиб боргани учун ўзбекистонлик спортчи бронза медаль учун кураш олиб боради.

Унинг дастлабки рақиби америкалик Жордан Эрнест Барроуз бўлади. Бу спортчи чорак финалда Гедуевга ютқазганди.

Ўтиш турнири баҳслари Тошкент вақти билан соат 23:59дан кейин бошланади.