Рио-2016. Ғоибназаровнинг финалдаги рақиби озарбайжонлик Коллазо Сотомайор бўлади

Спорт 19 Август 2016 11411

Рио—2016 нинг 64 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги мусобақасида яна бир ярим финал жанги ўтказилди. Бу жангда бироз олдинроқ финалга чиққан ўзбекистонлик Фазлиддин Ғоибназаровнинг рақиби аниқланди.

Озарбайжон шарафини ҳимоя қилган келиб чиқиши кубалик бўлган боксчи Коллазо Сотомайор Германия шарафини ҳимоя қилаётган асли арманистонлик Артём Арутянни мутлақ устунлик билан енгди.

Энди бу вазн тоифасида ғолибни аниқлаш учун 21 август куни Фазлиддин Ғоибназаров ва Коллазо Сотомайор ўртасида жанг ўтказилади.

Кўпроқ янгиликлар