Бугун, 19 август, XXXI ёзги олимпия ўйинларида ўн тўртинчи кун. Миллий олимпия қўмитаси Бразилияда бўлиб ўтаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг 19 августдаги чиқишлари жадвалини эълон қилди (Тошкент вақти билан кўрсатилган).

Бугун 9 нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларда иштирок этади. 

Бокс
52 кг, ярим финал
Шаҳобиддин Зоиров — Йоел Сегундо Финол (Венесуэла)
Соат 22:00

64 кг, ярим финал
Фазлиддин Ғоибназаров — Виталий Дунайцев (Россия)
Соат 22:30

Эркин кураш
57 кг, биринчи босқич, нимчорак финал
Аббос Раҳмонов — Йовлис Бонне  Родригес (Куба)
Саралаш баҳслари соат 18:00дан бошланади.

74 кг, биринчи босқич, нимчорак финал
Бекзод Абдураҳмонов — Аниуар Гедуев (Россия)

Таэквондо, аёллар
-67 кг, биринчи босқич, нимчорак финал
Нигора Турсунқулова — Эльвин Йоханссон (Швеция)
Саралаш баҳслари соат 19:00да бошланади.

Таэквондо, эркаклар
-80 кг, биринчи босқич, нимчорак финал
Никита Рафалович —  Уссама Уеслатий (Тунис)
Саралаш баҳслари соат 19:45да бошланади. 

Бадиий гимнастика, яккалик баҳслари
Анастасия Сердюкова (кўпкураш — ҳалқа, тўп, булава ва лентада машқлар) 
Финал учун саралаш баҳслари соат 18:20да бошланади. 

Каноэ, эркаклар, иккилик, 1000 метр
Саралаш ва ярим финал
Герасим Кочнев ва Серик Мирбеков, 
Саралаш баҳслари соат 17:29да, ярим финал соат 18:21да бошланади.