Рио-2016, таэквондо. Нигора Турсунқулова швециялик рақибни енгиб, чорак финалга чиқди

Спорт 19 Август 2016 9758

67 килограммгача бўлган вазн тоифасида ўзбекистонлик таэквондочи Нигора Турсунқулова Рио—2016 Олимпиадасидаги иштирокини бошлади.

Унинг турнирдаги илк жанги чорак финалда швециялик тажрибали спортчи, умумий рейтингда иккинчи ўринда қайд этилган Элин Йоханссонга қарши кечди.

Нигора Турсунқулова асосий вақтда 2:2 ҳисобини қайд этди. Қўшимча вақтда эса фаолроқ бўлган Ўзбекистон вакилига ғалабага эга бўлди.

Энди у чорак финалда медаллар учун курашни давом эттиради.

Унинг чорак финалдаги рақиби Озарбайжон вакили Азизово бўлади. Жанг Тошкент вақти билан соат 23:29да бошланади.

Кўпроқ янгиликлар