Трамп Хиллари Клинтонни Ангела Меркелга қиёслади

Жаҳон 19 Август 2016 7520

Республикачи Дональд Трамп АҚШ президенти лавозимига сайловларда ўзининг рақиби  Хиллари Клинтонни Германия канцлери Ангела Меркелга қиёслади ҳамда Меркель вақтида Германияда кўплаб муаммолар пайдо бўлганини таъкидлаб ўтди.   

"Хиллари Клинтон америкалик Ангела Меркель бўлмоқчи. Биз бу Германияга кўплаб муаммолар яратганини кўрмоқдамиз", деб айтди Трамп ва жумладан Германияда жиноятчилик даражаси ошганини эслатиб ўтди. 

Трамп "АҚШда шундоқ ҳам муаммолар кўп ва улар янада кўпроқ бўлишини истамаймиз", деб қўшимча қилди. 

Трамп бу фикрларини Шимолий Каролина штатидаги тарафдорлари олдида айтиб ўтди. У, шунингдек, "аёллар, афроамерикаликлар ва турли дин вакилларининг ҳуқуқларини таҳқирловчи шахслар АҚШга кирмаслиги кераклигини" яна бир қайтариб ўтди. 

Трамп, шунингдек, сайловларда ғалаба қозонса, ўз маъмуриятидаги юқори лавозимдаги амалдорларга турли корпорациялар билан алоқада бўлишни тақиқлашга ваъда берди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24253 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53103 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64654 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 17 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 830 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 571 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1551 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1662 Жамият
Кўпроқ янгиликлар