Туркия дипломати: Анқара 2023-йилгача ЕИга кириш ниятида

Жаҳон 19 Август 2016 3666

Туркия ЕИ билан турли фикрларга эга бўлишига қарамай, камида 6 йил, кўпи билан 2023-йилдан кечикмасдан ташкилотнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айланишни режалаштираяпти. Бу ҳақда, мамлакатнинг ЕИдаги доимий вакили Салим Енел Германиянинг Die Welt нашрига берган интервьюсида маълум қилган.

"Турк ҳукумати 2023-йилгача ташкилотга аъзо бўлмоқчи", - деган у. 

Енелнинг айтишича, 2023-йили Туркия жумҳуриятининг юз йиллиги тантана қилинади. "ЕИга аъзо бўлиш Туркия учун жуда катта ютуқ бўлар эди". 

Унинг тан олишича, айни вақтда "ЕИ ва Туркия ўртасида чуқур ишончсизлик ҳукм сурмоқда". "Биз барча 72та бандни бажарган тақдирда ҳам ЕИ турклар учун визаларни бекор қилишига шубҳа қилаяпмиз. Биз, Брюсселнинг келишувга риоя этиши борасида ЕИнинг кафолатини олишни истаймиз", - деган Енел. 

Унинг қайд этишича, ЕИ ва Анқара ҳозир ҳам ўзаро визаларни либераллаштириш бўйича келишувга эришиши мумкин. 

"Биз бу борада ортга суришни хоҳламаймиз. Буни 2017-йилда амалга ошириш мақсадга мувофиқ эмас", -деб қайд этган дипломат. 

Кўпроқ янгиликлар