Туркияда Аҳмад Довудўғли бош вазир бўлган маҳалда ТИВ қошидаги махсус маслаҳатчи ҳамда котиб ҳисобланган дипломат Гуржан Балик қўлга олинди. Бу ҳақда АРА хабар берган.

Нашр маълумотига кўра, Балик Анқара прокуратураси томонидан FETÖ номи остида олиб борилаётган тадбир доирасида қўлга олинган.

Балик 2008-2011 йилларда котиб, 2011-2013 йилларда махсус маслаҳатчи, 2013 йилнинг январь-август ойларида ЮНЕСКОдаги БМТ махсус вакили сифатида ишлаган. 2013 йилнинг августида у президент маъмуриятида ташқи сиёсат бўйича бош маслаҳатчи лавозимига тайинланган. 2014 йилнинг 15 августида эса Ташқи сиёсат консультатив кенгаши аъзосига айланган. У бу лавозимдан 2016 йилнинг январида олинганди.

Қайд этилишича, у Туркиянинг собиқ бош вазири Аҳмад Довудўғлининг "ўнг қўли" эди.