Усэйн Болт ўзини Пеле ва Муҳаммад Али билан тенглаштирди

Спорт 19 Август 2016 9108

Эндиликда 8 карра Олимпия чемпиони, ямайкалик машҳур спринтер Усэйн Болт унга спортда бошқа ҳеч нарсани исботлашга ҳожат қолмаганини айтди. У бундай фикрни Олимпия янгиликлар хизматига билдирди. 

Ямайкалик спринтер Риода 200 метрга югуриш мусобақасида ўзининг саккизинчи Олимпия олтин медалини қўлга киритди. У масофани 19,78 сониялик натижа билан босиб ўтди.

"Менга бошқа ҳеч нарсани исботлашга ҳожат қолмади. Мен буюк эканлигимни дунёга яна нима билан исботлай? Мен машҳур футболчи Пеле ва афсонавий боксчи Муҳаммад Али каби спортчилардан бири бўлишга ҳаракат қилганман. Умид қиламанки, мен бу Олимпиададан кейин улардан бири бўлдим", деб айтди спринтер.

Болт, шунингдек, Риодаги Олимпиада унинг фаолиятидаги сўнггиси бўлишини маълум қилди. "Фикримча, бу менинг охирги Ўйинларим бўлади", деб айтди 29 ёшли Болт.

Болт 8 карра Олимпия чемпиони, 11 карра жаҳон чемпиони ҳисобланади. Унинг натижаси енгил атлетика тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади. 

Спортчи 100 метр (9,58 сония) ва 200 метрга югуришда (19,19 сония) амалдаги жаҳон рекордсмени ҳисобланади.

Кўпроқ янгиликлар