«Ўзбектелеком» Uzcloud маълумотларни қайта ишлаш марказини ишга туширади

Технология 19 Август 2016 4418

«Ўзбектелеком» АЖ миллий телекоммуникация оператори маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази «Uzcloud» лойиҳасини тақдим этди.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Президентининг 2015-йил 27-июндаги «Ўзбекистон Республикасида Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш тўғрисида»ги 2015-йил 6-мартдаги «2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастури»га мувофиқ амалга оширилмоқда.  

Умуман, лойиҳада Тошкент, Бухоро ва Қўқонда шундай марказлар ташкил этиш режалаштирилган.
 
Айни вақтда, биринчи босқич ишга туширилиш арафасида. Тошкентда маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш Маркази фойдаланишга топширилади. Лойиҳа доирасида булутли бизнес билан шуғулланиш учун мўлжалланган ActivePlatform дастурий таъминоти ҳам ишга туширилади. 

Ҳозирда, дата-маркази 160 блейд-сервердан иборат бўлиб, хотира ҳажми 1 петабайтни ташкил этади. Келажакда унинг ҳажмини 10 петабайтга ошириш имконияти мавжуд.

Марказнинг ишончлилик даражаси Uptime Institute таснифидаги халқаро Tier III тизимига мос келади. 

Марказ, шунингдек, мижозларига VPS, яъни «виртуал сервер» хизматини ҳам таклиф этиши мумкин. Мижозлар, марказнинг ушбу хизматини ижарага олишгач, дунёнинг исталган нуқтасида ўз маълумотларидан фойдаланиш имконига эга бўлишади. 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар