АҚШда афсонавий Муҳаммад Алининг чемпионлик камари аукционга қўйилади

Спорт 20 Август 2016 10208

АҚШдаги аукционда афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг баъзи шахсий буюмлари сотувга қўйилади. Жумладан, Алининг чемпионлик камари ҳам сотилади. Бу ҳақда Heritage Auctions аукцион уйи вакиллари маълум қилишди. 

Аукцион ташкилотчиларининг фикрича, Али 1974 йилда Жорж Форман билан жангда қўлга киритган мутлақ жаҳон чемпиони камари камида 600 минг долларга сотилади.
 
Аукционда боксчи томонидан 1964 йилда ёзилган ва Life журналига юборилган мактуб ҳам сотилади. Бу мактубда Али ислом динини қабул қилиш ва исмини ўзгартиришга қарор қилганини маълум қилган. Бу мактубни 100 минг долларга сотиш режалаштирилмоқда.  
 
Аукцион 10 сентярбда ўтказилади. Унда ҳаммаси бўлиб 79 та лот сотувга қўйилади.

Муҳаммад Али 2016 йил 3 июнда 75 ёшида оламдан кўз юмди. Спортчи 30 йилдан кўпроқ вақт мобайнида Паркинсон касалидан азият чекиб келган.

Кўпроқ янгиликлар