АҚШнинг Луисвилл шаҳрида (Кентукки штати) 19 август куни афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг фаолиятини бошлаган кезларда сотиб олган велосипедни ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда Сполдинг университети хабар бермоқда.

"Муҳаммад Алининг ёдгорлиги йўқолиб қолди. Қидиришда ёрдам беринг, илтимос. Университетимиз марказида турган қизил тусли велосипедни топишда кўмак беринг”, - деб маълум қилган ОЎЮ.

Ўз вақтида университет марказида Али илк бор қўлқоп кийиб машғулотларга қатнашган спорт зали бўлган. 
"У велосипедини ташқарига қолдиради ва қайтиб келиб уни кўрмайди. Шунда ўғрини топса, яхшилаб адабини бериб қўйишини айтади, - деб гапириб берган университет ректори Тори Мерден Макклур.