Анонс: Рио Олимпиадасининг 15-куни. Ўзбекистонлик боксчи олтин медални қўлга киритиш учун рингга кўтарилади

Спорт 20 Август 2016 39105

Бугун, 20 август, XXXI ёзги олимпия ўйинларида ўн бешинчи кун. Миллий олимпия қўмитаси Бразилияда бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларининг 20 августдаги чиқишлари жадвалини эълон қилди.

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш

С2 1000 метр финал баҳсида ўзбекистонлик спортчилар Кочнев Герасим ва Мирбеков Серик беллашувларга киришади. Баҳслар Тошкент вақти билан 16:20да бошланади.

Бадиий гимнастика

Гуруҳ босқичининг саралаш баҳсида ўзбекистонлик спортчилардан Давидова Валерия, Амирова Самира, Растобурова Марта, Қурбонова Зарина, Ганиева Луиза иштирок этади. Беллашув Тошкент вақти билан 18:00-01:00 (21 август) бўлиб ўтади.

Таэквондо WTF

Спортнинг ушбу турида +80 кг вазн тоифасида Шокин Дмитрий хитойлик спортчи Киао Сен билан куч синашади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:45да бўлиб ўтади.

Бокс

75 кг вазн тоифасида Ўзбекистон боксчиси Бектемир Мелиқўзиев финал учрашувида кубалик спортчи Лопез Арлен билан рингга кўтарилади. Баҳс Тошкент вақти билан 23:00-23:30да ўтказилади.

Енгил атлетика

Баландликка сакраш финал баҳсида ўзбекистонлик енгил атлетикачи Радзивил Светлана беллашувларга киришади. Ушбу баҳслар Тошкент вақти билан 04:30да (21 август) ўтказилади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18534 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71418 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59077 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 52 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 2327 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 361 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар