Бектемир Мелиқўзиевнинг рақиби бегона эмас: реванш муносиб олинадими?

Спорт 20 Август 2016 34565

Рио Олимпиадасининг бугунги, 20 август куни бўлиб ўтадиган баҳсларида 75 кг вазн тоифасида Ўзбекистон боксчиси Бектемир Мелиқўзиев финал учрашувида кубалик спортчи Лопез Арлен билан рингга кўтарилади.

Бектемир Олимпиада ўйинлари доирасида бунгача 1/8 финал босқичида австралиялик Дэниэль Льюисни, чорак финалда ҳиндистонлик боксчи Викас Крижанни, ярим финалда эса мексикалик Мисаэль Родригесни мағлуб этди ва финалга чиқди.

Бектемир Мелиқўзиев 1996 йилнинг 8 апрель куни Фарғонада туғилган.

Бектемир ўз фаолиятини ҳаваскорлик боксидан бошлаган. 2014 йилнинг январь ойида ҳаваскор боксчилар ўртасида ўтган Осиё чемпионатида 69 кг.гача бўлган вазн тоифасида Осиё чемпиони, худди шу йилнинг апрель ойида ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 69 кг.гача бўлган вазн тоифасида жаҳон чемпиони ва 2014 йилнинг август ойида ёшлар ўртасида ўтган Олимпиада ўйинларида 69 кг.гача бўлган вазн тоифасида чемпион бўлган.

2014 йилда эса 75 кг.гача бўлган вазн тоифасида Ўзбекистон, 2015 йилда эса Осиё чемпиони бўлган. 2015 йилги жаҳон чемпионатида эса финалга қадар етиб борган ва ўша баҳсда кубалик Арлен Лопезга мағлуб бўлган.

Унинг рақиби кубалик боксчи Арлен Лопез 1993 йилнинг 21 февраль куни Кубанинг Гуантанамо шаҳрида туғилган. 2015 йилги жаҳон чемпиони. Миллий чемпионатнинг бир неча бор совриндори.

У Рио Олимпиадасидаги баҳсларда дастлаб венгриялик спортчи З. Харжани,чорак финалда эса франциялик К. Мбеллени ва ярим финал баҳсида озарбайжонлик боксчи Камрон Шоҳсуворлини мағлуб этди.

 Бектемир Мелиқўзиев австралиялик боксчини енгиб, чорак финалга чиқди
Бектемир Мелиқўзиев ҳиндистонлик боксчини енгиб, ярим финалга чиқди 
Бектемир Мелиқўзиев финалга чиқди

 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27544 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14546 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55696 Жамият
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 0 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 / 22.08.2017 143 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 / 22.08.2017 126 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 / 22.08.2017 1269 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 / 22.08.2017 934 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 / 22.08.2017 683 Жаҳон
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
22:50 / 22.08.2017 179 Спорт
Кўпроқ янгиликлар