Қирғизистон республикасининг Корея республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Аскар Бешимовга ҳайфсан эълон қилинди. Бу ҳақда президент аппарати ахборот сиёсати бўлими хабар қилган. 

Маълумотларга кўра, давлат раҳбари Алмазбек Атамбаев дипломатнинг Малайзиядаги элчилик вақтида мажбуриятларини совуққонлик билан бажаргани учун ҳайфсан эълон қилиш тўғрисидаги қарорни имзолаган. 

Эслатиб ўтамиз, Аскар Бешимов 2011-2012 йилларда Қирғизистоннинг Малайзиядаги элчихонасига раҳбарлик қилган эди. Аммо, хабарда шундай чора бир неча йил ўтгандан сўнг қўлланилиши сабабига ойдинлик киритилмаган.