Кубалик чарм қўлқоп устаси, 22 ёшли Робейси Рамирес Риодаги Олимпиадада бокс спорт тури бўйича 56 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Кубалик финал баҳсида америкалик Шакур Стивенсонни мағлуб этди.

Қайд этиш жоизки, шу вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Муроджон Ахмадалиев ярим финалда айнан Рамиресга имкониятни бой берганди.

Бронза медаллари россиялик Владимир Никитин ва ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиевга насиб этди.

Рамирес, шунингдек, Лондондаги Олимпиада олтин медали соҳиби ҳисобланади.